Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарҳод Маҳмудов: Ўзбекистон маҳаллий кинематография саноатини қайтадан тиклаши зарур
Ўзбекистонда маҳаллий кинематография саноатини қайтадан тиклаш зарур: пул ажратиш ва янги кадрларни етиштириш лозим, деди Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
«Қайсидир даврда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда кино ўлганди. Уни тиклаш учун нима қилиш керак? Фақат битта йўли бор – ўрганиш. Мактаблар ташкил қилиш, ўқиб-ўрганиш учун бошқа давлатларга бориш керак. Амалда барчаси бошидан бошланади, уруғ экамиз ва уни ўстирамиз», – дейди Маҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда жуда истеъдодли актёрлар бор бўлишига қарамасдан, ҳозирча ўзбек режиссёрлари ўртасида рақобат кўринмаяпти. Кино саноатини тўлиқ тиклаш учун биргина бунинг ўзи етарли эмас, чунки кино санъатлар – овоз, ёруғлик, тасвир, либослар, актёрлик маҳорати йиғиндиси ҳисобланади.
«Қайсидир давр бой берилди. Тушунаман, шунақа давр эди. маблағ бўлмаган, ҳеч ким бу билан шуғулланмаган. Совет давридаги мактаб жуда жиддий мактаб бўлган. Бу ерда «Мосфильм», «Ленфильм» билан елкама-елка ишлаган профессионаллар бўлишган. Ўтган йиллар давомида кимдир ҳаётдан кўз юмди, кимдир бошқа давлатга чиқиб кетди, яна кимдир кексайди. Уларнинг ортидан деярли ҳеч ким қолмади. Режиссёр ёки актёр бўлиб туғилмайдилар. Одам истеъдодли бўлиши мумкин, аммо уни сайқаллаш керак. Уруғ қадаб, уни парвариш қилмасангиз, сув қуймасангиз, у униб чиқмайди », – деди Маҳмудов.
Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов Тошкентда туғилиб-ўсган. Кинодаги биринчи ролини 14 ёшида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Бўрилар» фильмида ижро этган.
Мактабни битирганидан сўнг у Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институтида таҳсил олган ва фаолиятини Россияда давом эттирган. 2016 йилда у суратга тушган ўзбекистонлик кинорежиссёр Рустам Саъдиевнинг «Барон» фильми экранларга чиқди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
12:30 / 26.10.2024
Кинематография миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди
15:29 / 07.06.2024
Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди
23:54 / 25.04.2024
Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади
19:45 / 12.01.2023