Жамият | 12:30 / 08.12.2020
8206
3 дақиқада ўқилади

Америка Кенгашлари US-CAEF таълим грантини эълон қилади

Фото: US-CAEF

Ёшлар орасида кўпчилик Америка, Европа таълим стандарти бўйича таҳсил олишни, халқаро дипломга эга бўлишни истайди. Бироқ чет элдаги нуфузли олийгоҳларга қабул қилиниш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Шунингдек, ота-оналар фарзандларини олис қитъадаги ўқишга юборишни ҳар доим ҳам қўллаб-қувватлашмайди. 

Эндиликда қўшни давлатда ҳам Америка таълими бўйича таҳсил олиш имкони мавжуд. АҚШ Марказий Осиё Таълим Фонди (US-CAEF) минтақадаги етакчи университет - Марказий Осиёдаги Америка Университетида (American University of Central Asia, Қирғизистон пойтахти Бишкекда жойлашган) таҳсил олиш учун стипендиялар ажратади. Олийгоҳ Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида жойлашган. 

US-CAEF таълим гранти тўлиқ тўрт йиллик ўқиш муддатини ўз ичига олади. Дастурда ўқиш тўловларидан ташқари, ойлик стипендия, турар жой ва саёҳат харажатлари таъминланади. Академик тажриба махсус йўналишни ривожлантириш, ўқитиш, пуллик маҳаллий ва халқаро амалиётлар орқали малака ошириш билан тўлдирилади. 

US-CAEF Enterprise Fellowship – АҚШ Марказий Осиё Таълим Фонди томонидан ҳомийлик қилинадиган ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари томонидан бошқариладиган академик грант бўлиб, АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилади.

Марказий Осиёдаги Америка Университетида (American University of Central Asia) қуйидаги мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин: 

- Бизнес бошқаруви;

- Иқтисодиёт;

- Дастурий таъминот;

- Амалий математика ва информатика;

Кимлар таълим стипендиясини қўлга киритиши мумкин? 

- Ўзбекистон фуқаролари; 

- Мактаб ёки лицей/коллеж битирувчилари; 

- Молиявий ёрдамга муҳтож ўқувчилар; 

- US-CAEF ва Америка Кенгашлари ходимлари билан боғлиқ бўлмаганлар; 

- Инглиз тили ва математика фанини яхши биладиган ёшлар; 

Номзодлар танлов асосида танлаб олинади. Имтиёзлар кам таъминланган, юқори илмий натижаларга эга, ўзида етакчилик қобилиятларини шакллантирган, минтақада бизнесни ривожлантиришга қизиқувчи, аммо молиявий қийинчиликлар сабабли университетда ўқиш учун пул тўлай олмайдиган ёшларга берилади.

2021 йилги дастур мезонлари бўйича батафсил маълумотни https://uscaef.org ҳаволаси орқали олишингиз мумкин. Барча абитуриентлар Марказий Осиёдаги Америка Университетида (American University of Central Asia)нинг кириш имтиҳонларини мустақил равишда топширишлари шарт. Бу US-CAEF дастуридан бошқа алоҳида жараён ҳисобланади. Фақатгина университетга қабул қилинганлар US-CAEF финалчилари сифатида танланиши мумкин.

email: [email protected] 

Facebook: AmericanCouncilsUzbekistan

Instagram: AmericanCouncils.Uz

Telegram: ACCELS

Реклама ҳуқуқи асосида