Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Click фирибгарлар ўғирлаган маблағларни қайтариб беради
Click етакчи финтех платформа фирибгарликка дуч келган фойдаланувчилар учун маблағларни қайтариш кафолатини ишга туширмоқда. Ариза текширилгандан сўнг, агар фирибгарлик ҳолати тасдиқланса, компания пулни қайтариб беради. Аризани Click SuperApp’даги «Фирибгарлик ҳақида хабар бериш» мини-иловаси орқали юбориш мумкин.
Фото: Click
Click тизимида кўп қатламли шахсий ва ҳамкорларнинг ҳимоя ечимлари қўлланган ва улар фирибгарлик юз беришидан аввал хавфни аниқлаб, уни бартараф этиш имконини беради.
Шу билан бирга, Click фойдаланувчиларининг ҳимояси фақат технологиялар билан чекланиб қолмайди. Компания фойдаланувчиларни фирибгарлардан ҳимоялаш масъулиятини ўз зиммасига олади ва амалда кўрсатади: эндиликда агар фирибгарлар Click тизими орқали пул ўғирласа, мазкур маблағни компанияни ўзи қайтаради.
Бу Click’нинг қатъий ёндашуви: эндиликда хавфсизлик шунчаки гап эмас, балки компания зиммасидаги аниқ мажбуриятдир.
«Биз учун энг муҳими — фойдаланувчилар Click’ни ишлатаётганда ўзини хотиржам ҳис қилишидир. Биз ҳимоя технологияларини доимий равишда кучайтириб борамиз, аммо хавфсизлик бу фақат тизим ва алгоритмлар эмас, балки фойдаланувчининг мураккаб вазиятда ёлғиз қолмаслигига бўлган ишончи ҳам эканлигини яхши тушунамиз. Шу сабабли биз фирибгарлик юз берганда маблағларни қайтариш кафолатини ишга туширяпмиз», — деди Click компанияси бош директори ва ҳаммуассиси Улуғбек Рустамов.
Маблағлар текширув якунларига кўра қайтарилади: агар фирибгарлик тасдиқланса, пул фойдаланувчига қайтариб берилади. Бундай ҳолларда, Click жамоаси аризага тезда жавоб беради, вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқади ва муаммо тўлиқ ҳал бўлгунча фойдаланувчини қўллаб-қувватлайди.
Агар фойдаланувчи ўзи амалга оширмаган пул ўтказувини ёки ўз тасдиғисиз ҳисобдан маблағ ечилганини аниқласа, батафсил маълумот ва ариза юбориш имконияти Click SuperApp иловасининг “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” мини-иловасида мавжуд:
Фирибгарлик ҳақида хабар бериш
Аризалар фақат идентификацияланган фойдаланувчилардан қабул қилинади – мазкур чора аккаунт эгасини тасдиқлаш ва текширув тўғри ўтиши учун керак бўлган заруриятдир. Идентификация фойдаланувчи ва унинг маблағларини ҳимоялайди ва улар учинчи шахслар қўлига тушиб қолиш хавфини бартараф этади:
Click рақамли тўловлар ва ўтказмалар содда, қулай ва ишончли бўлиб қолиши учун бундан кейин ҳам антифрод тизимларни ривожлантириш ва сервис хавфсизлигини кучайтиришни давом эттиришини таъкидлайди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.08.2025
Click орқали ўтказмалар: карта ёки телефон рақамисиз
19:37 / 23.08.2025
Korzinka'дан OLX'гача: сўнгги ойлардаги энг йирик бизнес битимлари
11:26 / 05.05.2025
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
19:00 / 03.04.2025