Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:13 / 09.06.2021
14686
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади
Фото: Shutterstock
Тез орада Ўзбекистон аҳолиси навбатдаги ноёб астрономик ҳодисани кузатиши мумкин, деб хабар бермоқда Фанлар академияси.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июнь куни Тошкент вақти билан соат 16:58да ҳалқасимон қуёш тутилиши содир бўлади ва у 55 дақиқа давом этади.
“Бу қуёш тутилиши 2021 йилдаги Ўзбекистон аҳолиси учун кузатиш мумкин бўлган биринчи тутилиш ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Ушбу қуёш тутилиши Ўзбекистон ҳудудидан кузатилганда, Ой қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсади, яъни фақат қисман қуёш тутилишини кузатиш мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш