Жамият | 12:03 / 22.10.2018
11661
1 дақиқада ўқилади

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

Фото: Summerhill School

Ўзбекистонда боғчага болани қўйишда баъзи тоифадаги шахсларга имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Адлия вазири телеграм-канали ёзмоқда.

Улар:

ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид