Ўзбекистон | 10:54 / 03.10.2025
3194
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

3−5 октябр кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».

Жума куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кун давомида республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +18…+23 даража атрофида, жанубда +25…+27 даражагача бўлади.

Кундузи чўл ҳудудларда, 45 октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундуз кунлари +20…+25 даража бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 3 октябрда +20…+22 даража, 4 октябрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +23…+25 даража, 5 октябрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +21…+23 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид