Жамият | 12:13 / 06.06.2024
18114
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «КамАЗ» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг икки фарзандини уриб юборди 

2 нафар вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Фото: Видеодан кадрлар

Нуробод туманида икки нафар боланинг ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

2024 йил 4 июн куни соат 16:30 ларда Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғузор” А-378 автомобил йўлининг 35-километрида ЙТҲ қайд этилган.

Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган П.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган “КамАЗ-53212” русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб бориши давомида, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Оқибатда 2 нафар вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид