«Болаларим отасиз ўсмаслиги учун ўз жигаримни беришга тайёрман». Қўштепалик аёл турмуш ўртоғи учун куйиб-ёнмоқда
Оилага, рўзғорга бош бўлиш ҳар бир эр-йигитнинг бошида бор. Кимдир бу вазифани уддалайди, кимдир эса йўқ. Шу иккинчи гуруҳ эркаклари ҳам турлича бўлади. Кимдир бунга имконияти бор-ку, ўзи хоҳламайди. Бироқ шундай ватандошларимиз ҳам борки, қани энди уларда имконият бўлса, қани энди уларда соғлиқ бўлса...
Навбатдаги хайрия мурожаати юзасидан Фарғона вилояти, Қўштепа туманида оғир хасталик билан курашаётган Шуҳратжон Матмусаев хонадонида бўлдик. Ушбу инсон ва турмуш ўртоғи бизга қуйидагиларни сўзлаб берди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
«Турмуш ўртоғим Россияга ўртоқлари билан ишлагани кетди. 10 ой ўтгач, қорнига сув тўпланган, шишган ҳолда қайтиб келди. Дарров шифохонага бордик. Кўплаб текширувлардан ўтказдик. Оналари ҳам ўғлининг дардини кўтара олмай бу дунёдан ўтиб кетди. Қариндош-уруғларимиз, яқинларимиз ҳам ёрдам беришди. Лекин тўлиқ даволаниши учун маблағ каттароқ керак экан. Ҳинд шифокорларига кўрсатдик. Унга ҳам 3 йил бўлди. 35 минг АҚШ доллари деб айтишди. Кейин Тошкентда В. Воҳидов номли шифохонада бундай касалликлар даволанишини эшитдик. Йўлкирага ҳам маблағ йўқлигидан маҳалла-кўй ёрдам бериб битта машина қилиб беришди. Бориб таҳлилларни топширдик. Жигар циррози деб ташхис қўйилди ва донор керак дейишган эди. Ўзим бўлишимни айтдим. Қарангки, иккимизни ҳам қон гуруҳимиз ҳам бир хил (4+) экан. Жигар тўқималаримизгача бир хил чиқди. Шифокорлар ҳам ҳайрон бўлиб қолди. Лекин шу маблағ масаласи қийнаяпти-да. 90-100 миллион сўм атрофида харажат кетар экан. Уйимизни ҳам сотувга қўйиб қўйганмиз.
Катта қизим 8 синф, ўғлим 1 синфда ўқийди. Хўжайиним ҳеч бунақа ётиб қолмаган эди. Доим қаттиқ меҳнат қиладиган, ибодатларни ҳам қолдирмайдиган инсон эди. Шу сабабли одамлар ҳалигача анча-мунча ёрдам беришяпти. Хўжайиним ўзи ота-онасиз ўсган. Болаларим бундай ўсмасин дейман. Ўз жигаримни бераман», дейди беморнинг турмуш ўртоғи Муаттар Матмусаева.
Оила билан суҳбатлашар эканмиз, вақтида меҳнат қилиб тин олмаган ва ҳозирга келиб эса тўшакка михланган беморнинг кўз ёшлари бир зум тинмади. Бир тарафда оилани боқиш, иккинчи тарафда хасталик. Бир иш қилай деса, соғлиқ бунга йўл бермайди.
Шундай ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийинчиликларни бошидан ўтказаётган бу оиладан муборак кунларда ўз ёрдамимизни аямайлик. Ушбу бемор ҳам шифо топиб оиласига бош бўлсин. Фарзандларининг камоли учун меҳнат қилиб, ҳалол едириб ичиришига кўмак берайлик!
Матмусаева Муаттар (турмуш ўртоғи) номига очилган пластик карточка:
Click/PayMe: 8600 0423 6044 8186 (Агробанк)
МФО: 00515
ИНН: 200178667
Нақд пул топширганда: 23116000900000515001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:
23118000900000515001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:
23120000500000515001
Мавзуга оид
22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди
12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби
11:58 / 30.12.2022
“Онам учун жигаримни бераман”— фарзандлари учун яшашга куч топаётган она ўкинчи
12:20 / 16.12.2022