Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қабул тугади деб ўйлайсизми? Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқишга таклиф этади
ОТМларда қабул тугади деб ўйласангиз, адашасиз. Самарқандда фаолиятини бошлаган «Ипак йўли» туризм халқаро университети қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф қилади.
Double degree (Қўшма дастур) бўйича
«Ипак йўли» туризм халқаро университети Double degree (Қўшма дастур) дипломи бериладиган йўналишларга ҳам ўқишга таклиф қилади. Яъни, бундай диплом ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижда амалда бўлади. «Ипак йўли» туризм халқаро университети қуйидаги 5 та йўналиш бўйича чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликдаги ўқишга таклиф этади. Унга кўра 4 йиллик таълимнинг икки йили Ўзбекистонда, икки йили ҳамкорлик қилинаётган мамлакатда амалга оширилади.

- Bachelor in Tourism Management. Индонезиянинг Сахид политехника институти билан ҳамкорликда. 2+2 кўринишидаги таълим инглиз тилида олиб борилади;
- Bachelor in Tourism Management, Major in Event Management. Сахид политехника институти билан ҳамкорликда. 2+2 кўринишидаги таълим инглиз тилида олиб борилади;
- Bachelor Degree in Culinary Management. Сахид политехника институти билан ҳамкорликда. 2+2 кўринишидаги таълим инглиз тилида олиб борилади;
- Hotel Management. Хитойнинг Гуйлин университети билан ҳамкорликда. 2+2 кўринишидаги таълим инглиз тилида олиб борилади;
- Tourist Logistics. Чехиянинг олий логистика мактаби билан ҳамкорликда. 1+2 кўринишидаги таълим инглиз ва рус тилларида олиб борилади;

Ҳужжатлар 2019 йил 20 июлдан 10 августгача қабул қилинади.
Абитуриентлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1) Олий таълим муассасалари ректорлари номига ариза;
2) Ўрта (ўрта-махсус) маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
3) 6 дона рангли фотосурат (3x4 ўлчамда);
4) Тиббий маълумотнома (ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат билан бирга);
5) Паспорт нусхаси;

Иккинчи мутахассислик бўйича
Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети иккинчи мутахассислик бўйича ҳам ўқишга қабул қилади. 2019/20 йилги ўқув мавсуми учун қуйидаги йўналишларда иккинчи мутахассислик бўйича ҳужжатлар қабул қилинади:
- Касб таълими (туризм);
- Туризм соҳасида маркетинг;
- Туризм (фаолият йўналишлари бўйича);
- Туризм соҳасида лойиҳалаш;
- Оммавий тадбирлар менежменти;
- Туризм фаолиятида логистика;
- Менежмент (рекреациялар ва саёҳатларни бошқариш);
- Менежмент (туризм бизнесни бошқариш);
- Менежмент (меҳмонхоналар бошқаруви);
- Менежмент (маданий меърослар бошқаруви);
- Менежмент (халқаро меҳмондорчилик ва туризм менежменти);
- Менежмент (ресторан бизнесини бошқариш);
- Гид-ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича).
Абитуриентлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1) Олий таълим муассасалари ректорлари номига ариза;
2) Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
3) 6 дона рангли фотосурат (3x4 ўлчамда);
4) Паспорт нусхаси;
5) Ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Юқоридаги йўналишларда ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Абитуриентлар 20 августгача ҳужжат топширишлари мумкин.
«Ипак йўли» туризм халқаро университети манзили: Самарқанд шаҳри, университет хиёбони 20.
Мурожаат учун телефонлар: +99866 233-56-47; +99866 233-34-20
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:46 / 25.10.2024
Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри топилди
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
14:55 / 24.12.2022
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қишки қабул бошланди
14:59 / 18.07.2022