Шерободда эллик мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммоси ҳал этилмоқда
Жорий йилда Шеробод туманида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар қилинди. Хусусан, давлат дастури асосида сув иншоотларини таъмирлаш, янгиларини ўрнатиш ҳамда аҳоли хонадонларига тоза ичимлик сув тортиб бориш режалаштирилди.
Сув таъминоти МЧЖ Шеробод туман бўлими томонидан инвестиция дастури асосида туманнинг Гулчинор маҳалласига 16,1 км сув қувури тортилиб, сув иншооти реконструкция қилинди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Гулчинор маҳалласида 3569 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Шунингдек, Навбур маҳалласига ҳам ичимлик сув қувури тортилиб, янги 500 м3 сув тўплаш ҳавзаси қурилмоқда. 50 км сув қувурлари тортиб келиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 37,3 км сув қувурлари тортилди. Мазкур лойиҳа натижасида 4636 нафар аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади.
Ҳакимобод маҳалласига ҳам 15 км, Чағатой маҳалласига эса 12,6 км, Чўмичли, Чуқуркўл маҳаллаларига 38,2 км, Меҳнатобод маҳалласига 29,8 км, Деҳқонариқ маҳалласига 41,4 км, сув қувури тортиб келинди. Сув сақлаш ҳавзалари тўлиқ таъмирланди.
Бундан ташқари, жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида “Суюнбек Сурхон” масъулияти чекланган жамияти тумандаги Ойинли маҳалласининг Жарқўтон ва Ойинли қишлоғига 41 км сув қувури тортиб борди. Уланиш нуқтаси – Чорбоғ маҳалласи Ғоз қишлоғидан 80 метрлик 2 дона артезиан қудуғи қазилди. 2 дона насос станцияси орқали Боғиобод маҳалласи Таллашқон массивидан 500 м3 ҳажмдаги сув тўплаш ҳавзаси қурилиб, сув филтрлаш дастгоҳи ҳам ўрнатилди. Ойинли маҳалласи ҳудудидан 1 дона 1000 м3 ҳажмдаги сув тўплаш ҳавзаси реконструкция қилинди. Ҳозирги кунда хонадонларни ичимлик сувга улаш ишлари давом этмоқда. Натижада Ойинли маҳалласининг 5331 нафар аҳолиси тоза ичимлик сув билан таъминланади.
Шунингдек, Қуллуқшо, Каттабоғ, Ғуржак-1 маҳалларини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 50 км сув қувури тортиш, икки дона сув тўплаш ҳавзасини реконструкция қилиш, бир дона 500 м3 ҳажмдаги сув тўплаш ҳавзасини қуриш ишлари давом этмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангач, мазкур маҳаллалардаги 12248 киши ичимлик сув билан таъминланади.
2021 йилда канализация тизимини яхшилаш мақсадида 6,5 км магистрал оқова сув тармоқлари тортилди.
Туман аҳолисининг тоза ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида 2021-2024 йилларда мўлжалланган лойиҳа доирасида Тўпаланг сув омборидан 361 км сув қувурлари тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Тан олиш керак, туманда ичимлик сув етиб бормаган ҳудудлар ҳам бор. Шу каби ҳудудларда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 5 дона 25 м3 ҳажмдаги “Чак-ман” русумли махсус сув ташиш техникалари ажратилган. Ҳозирги кунда белгиланган график асосида туман аҳолисига тоза ичимлик сув етказиб берилмоқда.
Шеробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
16:18 / 28.01.2024
Сурхондарёда икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:37 / 24.01.2024
Iphone телефонини сотаман деб фуқаронинг 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
11:12 / 02.11.2023
Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди
10:03 / 26.01.2023