Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б. Улуғбек Қосимов ва Ўзбекистон президенти администрацияси вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишларида сўзга чиққан фаоллар маҳаллий ҳокимлар Давлат раҳбарининг талаби билан айтганда бугунги куннинг замонавий фикрловчи, одамларни рози қилиш ҳаракати билан яшовчи, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган кадрлар бўлиши кераклиги таъкидланди.
Янги тасдиқланган ҳокимлар атрофида бирлашиб, ҳар бир туман ўзининг ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб олинган дастурлари ижросини таъминлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Сўнгги уч тайинлов
Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилиб, шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Абдузоирович Чориев вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Абдумалик Алламурадов тасдиқланди.

Абдумалик Абдуқодирович Алламуродов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йил Термиз давлат университетини, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
А.Алламуродов 2000-2022 йилларда адлия, прокуратура, ички ишлар органлари, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
- Ўткир Чориев 2020 йил февралида янги ташкил этилган Бандихон тумани раҳбарлигига тайинланганди.
Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Зиёдулла Ўроқович Давлатов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига

















