Жамият | 20:00 / 13.08.2021
10678
3 дақиқада ўқилади

In Brain — онлайн таълим платформаси. Бизнинг мақсадларимиздан бири — ҳаммага хоҳлаган жойида ва хоҳлаган вақтда билим олиш имкониятини бериш!

In Brain платформасини тузишга 2 та асосий омил ёрдам берди: таълим ислоҳотларига бўлган эҳтиёж ва ҳаётнинг доимо тезлашиб бораётган ритми. Сифатли таълимнинг мавжудлигига охирги йилларда шубҳа билан қаралмоқда, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми ўқув курсларига ёзилиш, айниқса, репетиторлар билан тил ўрганишга қийналишади. Таълим олишни истаганлар дуч келадиган яна бир муаммо — бу вақт етишмаслиги. Мактаб, институт, иш, оила, спорт тўгараклари, уй ишлари, уйқу ҳамда дам олиш учун вақт, йўлга ва ўқишга кунига қўшимча 2–3 соат қаердан олса бўлади?

Барча омилларни таҳлил қилиб, биз ноёб In Brain платформасини туздик, у ерда сиз, сизнинг фарзандларингиз ва ҳатто набираларингиз ҳам чет тилларини ва мактаб ўқув дастурларини интернетда мукаммал ўрганишингиз мумкин — бу жуда содда, қизиқарли ва фойдаланиш учун қулай платформа. Курсимизнинг ойлик тўлови 99.000 сўмни ташкил қилади. Тўловни Paynet, Click ёки PayMe мобил иловалари орқали амалга ошириш мумкин; яқин орада бошқа тўлов тизимларини ҳам ишлатиш мумкин бўлади.

Таълим базасини тузиш устида илғор ўқитувчилар, шунингдек, тажрибали мутахассислар меҳнат қилишмоқда. Оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари сизга махсус тайёрланган видео ва аудио орқали тақдим қилинади. 5 сентябрдан бошлаб бизнинг платформамизда сиз инглиз тилини 0 дан IELTS даражасигача ўрганишингиз мумкин. 2021 йил охиригача биз араб тили, математика ва бошқа фанлар бўйича курсларни очишни режалаштирмоқдамиз.

Инновация ва тараққиёт ахборот технологиялари ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ, шунинг учун биз тез орада IT бўйича ўқув курсини бошлаймиз. Ота-она назорати функцияси сизга фарзандингизнинг натижаларини, боланинг дарсга неча соат сарфлаганини, қандай билим даражасига етишаётганини ва қанчалик тез ўрганаётганини кузатиб бориш имконини беради. Ҳар бир ўтилган дарс ва бажарилган топшириқ учун балл берилади, қанчалик тез ўқиб-ўргансангиз, шунчалик тез янги босқичга ўтасиз.

In Brain платформасида рўйхатдан ўтиш аллақачон бошланган, кўп сонли чет тиллари ва мактаб дастурининг фанларини ўқиб-ўрганишни истаганлар www.inbrain.uz сайтида рўйхатдан ўтишди. Машғулотларни 5 сентябрдан бошлашингиз мумкин.

Қўшимча маълумот ва барча саволларга жавобларни ягона рақам орқали олиш мумкин: 71 203 33 38

Сайт: inbrain.uz

Instagram: @inbrain.uz

Facebook: fb.com/inbrain.uz

Telegram: t.me/inbrain_uz

Telegram техник ёрдам: t.me/Inbrainmanua

Реклама ҳуқуқи асосида