Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: iPad ликопча сифатида ишлатилди
Фото: Yelp
Сан-Францискода жойлашган, учта Мишлен юлдузига эга бўлган Quince ресторани дастурхонни тузаш элементи сифатида айпаддан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Gizmodo маълум қилди.
Трюфел қўзиқоринли "Ит олтин қидириб" ("A Dog in Search of Gold") таоми қўлда ясалган махсус қутичада тортиқ қилинади. Қутичанинг таги шаффоф бўлиб, унинг остида трюфелларни ит ёрдамида қидириш тасвирланган видео намойиш қилинадиган айпад жойлашган.
Таом 220 доллар туради. Ресторан ошпазининг айтишича, у 20 йил давомида Сан-Францискода технологик тараққиётни кузатган ва гастрономияни технологиялар билан бирлаштиришга қарор қилган. Унинг концепциясида таълим элементи ҳам мавжуд, чунки рестораннинг ҳамма меҳмонлари ҳам трюфелларни ит ёрдамида териш мумкинлигини билмайдилар.
Quince дастурхонни безаш учун iPad’дан фойдаланувчи ягона ресторан эмас. 2015 йилда овқатни ҳеч қандай ҳимоя сиртига эга бўлмаган гаджетларда тортадиган ресторан ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи
21:14 / 04.03.2025
Apple янги iPad планшетларини тақдим қилди
23:14 / 18.10.2022
Apple компанияси iPad ва iPad Pro планшетларининг янги авлодини тақдим этди
01:14 / 16.09.2020