Қўшработ «тўртлиги» ҳам кечирим сўради: мурожаатлар билан ишлаш кўнгилдагидек эмас, хорижга кетганлар кўп
6 октябрь куни Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳоким Ҳиммат Оқбўтаев жамоатчилик ва депутатлар олдида ҳисобот берди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, республикамизда 33та «қониқарсиз», 119та «ўрта» ва 48та «яхши» туманларга ажратилган. Шундан учта қониқарсизи Самарқандда. Булар — Қўшработ, Пахтачи ва Пайариқ туманлари.
Қўшработ тумани баҳолаш йўналишлари бўйича таҳлил қилинганда, 2019 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 40 млрд 579 млн сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 313 минг сўмдан тўғри келган. Бу эса вилоят ўртача кўрсаткичидан 5,5 марта кам демакдир. Экспорт ҳажми 1,6 млн АҚШ долларни, аҳоли жон бошига 12 АҚШ долларни (вилоятда 15-ўрин) ташкил этган.
Туманда 20 минг 482 нафар иқтисодий фаол хотин-қизлар бўлиб, шундан 17 минг 859 нафарининг бандлиги таъминланган. 2623 нафар аёллар ишсиз. Ҳозирги вақтда 1145 нафар фуқаро муҳожирликда. Туманда бандлик даражаси 90,5 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, президент виртуал ва халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган мурожаатларнинг 30 фоизи қаноатлантирилган, холос. Ушбу ҳолат ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласида жиддий камчиликлар борлигини тасдиқлаб турибди.
Туман ҳокими умидли лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, туманда 2019 йил 1 январь ҳолатига тўғридан тўғри хорижий инвестиция иштирокида бирорта ҳам корхона мавжуд бўлмаган. 2019 йил якунида эса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 7тани ташкил этган. Улар томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритилган.
Бу кўрсаткич жорий йилнинг ўтган даврида 1,411 минг АҚШ долларни, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 910 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳозирда дастлабки шаклда 2021 йил учун умумий қиймати 1 млн 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича 3та лойиҳа шакллантирилган.
Қўшработ «тўртлиги» ҳам туманнинг «қониқарсиз» ҳудудлар рўйхатига тушиб қолгани учун халқ вакиллари бўлмиш депутатлар олдида кечирим сўраган. Ҳудудда вазиятни ўнглаш бўйича ваъда берилган.
Мавзуга оид
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
21:32 / 22.10.2024