Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида икки фуқаро тегишли рухсатномасиз таълим муассасаларида пул эвазига Қизил китобга киритилган бўғма илон томошасини ўтказгани аниқланди. Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ҳолатни ўрганди. Ноқонуний сақланган йўлбарс питони ҳужжатлаштирилиб, вилоят экология бошқармасига топширилган.

Фото: Болалар омбудсмани
Қўшработ туманида фуқаролар керакли рухсатномалари бўлмай туриб мактаб ва боғчаларда илон томошаси ўтказгани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 октябр куни тумандаги боғчада Иштихон туманида яшовчи Б.М. ва И.Б. 60 нафарга яқин тарбияланувчининг кўз ўнгида бўғма илон (Қизил китобга киритилган, ноқонуний равишда сақланган йўлбарс питони, узунлиги — 2,5 метр) билан цирк томошаси намойиш қилган. Б.М. фаолият юритувчи МЧЖда Қўшработ тумани ҳудудида 2024 йил 31 декабргача замонавий цирк томошаларини ўтказиш учун рухсатнома бўлса-да, унда илон ўйини кўзда тутилмаган.
Текшириш давомида ушбу шахслар пул эвазига тумандаги 8 та мактабда ҳам мазкур бўғма илон томошасини ўтказгани аниқланди. Уларда жами 840 нафар ўқувчи томошабин бўлиб иштирок этган.
26 ноябрда ноқонуний сақланган йўлбарс питони мутахассислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, вилоят экология бошқармасига тегишли тартибда топширилган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Болалар омбудсмани таълим муассасаларида болалар хавфсизлигига зид ушбу томошаларга йўл қўйганларга тегишли чора кўриш ва келгусида бундай ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан мутасаддилар билан ишланаётганлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармон аёллари биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 08:47
-
РФ: Путиннинг Зеленский билан учрашуви ёз охиригача юз бермайди
Жаҳон | 08:25
-
БАА Ўзбекистон маҳсулотларини сотишга мўлжалланган электрон платформани ишга туширди
Ўзбекистон | 08:24
-
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 07:42
Мавзуга оид

10:08 / 16.07.2025
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

12:13 / 29.04.2025
Тошкентда уйнинг ичига кириб олган илон зарарсизлантирилди

11:45 / 14.04.2025
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди

14:38 / 20.01.2025