Жамият | 15:00 / 01.02.2020
6163
3 дақиқада ўқилади

Cambridge Assessment English 2020-йилдан Ўзбекистондаги нодавлат ўқув марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Дунёга машҳур IELTS va CEFR имтиҳонларининг муаллифи бўлган Cambridge Assessment English (Дунёдаги энг нуфузли Кембридж Университетининг бир қисми) ва унинг Ўзбекистондаги Расмий Тест Маркази – Innovative Centre (UZ 050) 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ўқув марказлари билан кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳамкорлик, Cambridge Assessment English’нинг Марказий Минтақадаги яқин истиқболли стратегиясининг бир қисми бўлиб, инглиз тилини ўрганишни жадал ривожлантиришни назарда тутади.

Мазкур ҳамкорлик дастури қатнашчиси бўлган ўқув марказлари Official Cambridge Preparation Centre мақоми ва  Cambridge Englishдан махсус ID- рақамга эга бўлишади ва дунёнинг энг илғор университетлардан бири бўлган Cambridge University нинг энг замонавий методикаси асосида таълим жараёнларини ўтказиш имкониятига, ўқитувчилари учун эса Cambrige University Press да чоп этилган методик қўлланмалар ва замонавий педагогик материаллар билан дарс ўтишига имкон беради.

Ҳамкорлик дастурига қўшилган марказ ўқитувчилари TESOL, CELTA va Cambridge Teaching Qualifications доирасида халқаро тан олинган сертификатларни қўлга киритиш имконига эга бўлади.

Шу билан биргаликда ўқув маркази тингловчилари Cambridge CEFR (B2,C1) имтиҳонларини марказнинг ўзида топшириш имконига эга бўлади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда таълим соҳасида киритилган ўзгаришлар натижасида Cambridge CEFR B2 ва C1 даражалари Давлат Тест Маркази томонидан ўтказиладиган B1, B2 ва C1 имтиҳонлар қаторида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун қабул қилинади. Бу эса абитуриентларга CEFR имтиҳонларини ҳар ойда топшириш имконини беради.

Мазкур ҳамкорлик дастурига қўшилишни истаган ўқув марказлари Cambridge Assessment English’нинг аккредитация ўтган маркази – Innovative Centre’нинг электрон почта манзили [email protected] га расмий мурожаат қилишлари мумкин. 

Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум Cambridge Assessment English ва ўқув маркази ўртасида тузилади ва «Official Cambridge Preparation Centre» мақоми ва марказлар учун ажратилган махсус порталга кириш имконини беради. Бу дастур кўплаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида инглиз тили ўқитиш самарадорлигини ошириб, ўқитувчи ва тингловчилар билим малакасини жаҳон стандартлари даражасида оширишга хизмат қилади.

Батафсил маълумот учун:

Манзил: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 95А-уй.

Сайт: https://www.innovativecentre.org/, www.cambridgeenglish.org

Телефонлар:

+99895 5090106
+99899 5910106

Реклама ҳуқуқи асосида