Ўзбекистон | 14:11 / 09.09.2022
8926
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ бош котиби: «Турли блокларга қўшилмаслик, учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик тамойилларига қатъий риоя қилишимиз керак»

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Минг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммит олдидан ташкилотга аъзо давлатлар "Шанҳай руҳи" ва ШҲТ хартияси асосий мақсадларига доимо қатъий амал қилиши лозимлигини эслатди.

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Минг

"Биз ҳар доим “Шанҳай руҳи" ва ШҲТ хартияси асосий мақсадларига қатъий риоя қилишимиз, турли блокларга қўшилмаслик, ҳар қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик асосий тамойилларига қатъий риоя қилишимиз керак. Ташкилот бирдамлигини қатъий таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш лозим. 

ШҲТ очиқ ташкилот эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Биз "Шанҳай руҳи" да фикрловчи ва ШҲТ хартиясига амал қилувчи ҳар қандай мамлакат ШҲТ оиласига қўшилиши ва унга аъзо бўлишини қутлаймиз", дейди ШҲТ бош котиби.

Мавзуга оид