Ўзбекистон | 10:38
6444
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Халқимиз ҳал қилувчи масалалар бўйича янги ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибидан янгиланган Конституцияга мувофиқ, илк бор қуйи палатада бош вазир лавозимига номзод ва ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлат раҳбари мамлакат ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда, деди президент.

Мавзуга оид