Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Kapitalbank” Visa тўлов тизими бўйича Ўзбекистон банклари орасида етакчилигини яна тасдиқлади
Visa халқаро тўлов тизими Ўзбекистонда йил якунларини сарҳисоб қилди. “Kapitalbank” беш номинация бўйича халқаро тўлов тизими мукофотининг лауреати бўлди. Жамоага эсдалик статуэткаларини Visa вице-президенти Кристина Дорош топширди.
— Kapitalbank’нинг миллионлаб мижозлари Visa тақдим этаётган барча хизмат турларидан фойдаланишлари учун биз халқаро тўлов тизими билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз”, - дейди Kapitalbank бошқаруви раиси Кирилл Маевский. — Масалан, банкимиз карталари бир неча йиллар давомида маблағларни қабул қилиш даражаси бўйича етакчи бўлиб келмоқда, демак бизнинг мижозларимиз бутун дунё бўйлаб саёҳат қилишлари ва меҳмонхона тўлови ёки музей чиптаси учун тўловни қандай амалга ошириш ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади.
2023 йил якунларига кўра, Kapitalbank Ўзбекистонда Visa карталарини чиқарган энг яхши банк бўлди. Айнан Kapitalbank энг катта тўловлар ҳажмини таъминлайди, шу билан биргаликда Kapitalbank Visa карталари тўловларни қабул қилишнинг энг юқори даражасига эга - ва ушбу кўрсаткич учун банк иккинчи “юқори” статуэткани олди.
Халқаро тўлов тизими “ Kapital Premium” премиум-маҳсулотлар ва сервис хизматлари қаторини алоҳида таъкидлаб ўтди – улар учун “Kapitalbank” “Энг яхши премиум карталар чиқарувчи эмитент банк” номинацияси мукофотига сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Kapitalbank биринчи марта Visa карталари бўйича онлайн-эквайринг лидери ва VisaDirect лаҳзали ўтказмалар тўлов тизими бўйича “энг яхши” банк сифатига эга бўлди.
Бешта асосий мукофотдан ташқари, Visa Kapitalbank'нинг Ўзбекистонда CyberSource тизими билан ишлашни таъминлаган илк банк, Visa Business Platinum премиум корпоратив карталарини чиқарган биринчи банк сифатида ва карта маҳсулотлари маркетинги билан муваффақиятли шуғулланувчи банк сифатида алоҳида ютуқларини қайд этиб ўтди.
Реклама