14:49 / 14.10.2017
10536

“Made in Uzbekistan”: 100 та йирик компания кўргазмада иштирок этишини тасдиқлади

Фото: Ўзэкспомарказ

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” Ўзбекистон иқтисодиётининг ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтиши хабар қилинганди. Тадбир “Ўзэкспомарказ” МКК томонидан тегишли вазирликлар ва қўмиталар қўллаб-қувватлови билан ташкил этилмоқда.

Ҳозирга қадар 100дан ортиқ йирик компания “Made in Uzbekistan” Ўзбекистон иқтисодиётининг ютуқлари кўргазмасида иштирок этишини тасдиқлади.

Кўргазмани ўтказишдан мақсад – миллий маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, сифатли ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ошириш кабилардир. 

Кўргазма бўлимларга ажратилган бўлиб, улар орасида автомобиль саноати, енгил саноат, энергетика, электротехника, қурилиш, кимё, тоғ-металлургия, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, молиявий муассасалар, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, халқ истеъмоли товарлари, мебель саноати, таълим ва бошқалар бор.

Батафсил маълумот учун телефон рақамлари: + (99871) 238-56-11/19/10/00.
Сайт: www.uzexpocentre.uz

 

Top