Ўзбекистон | 10:00 / 09.04.2024
2751
2 дақиқада ўқилади

Franchising & Distribution Expo Uzbekistan: бизнес оламига янги эшикларни очмоқда

23-24 апрел кунлари Анҳор боғида, Ўзбекистон Франчайзинг Ассоциацияси кўмагида, UzFranchise томонидан ташкил этилган Марказий Осиёдаги энг йирик Franchising & Distribution Expo Uzbekistan халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Тадбирнинг бош ҳомийси - машҳур Koç Construction қурилиш компанияси томонидан қурилаётган Тошкентдаги янги «Piramit» савдо маркази.

Кўргазма, 10 та мамлакатдан амалдаги 100 дан ортиқ франчайзинг брендлари ва Марказий Осиёдан 5000 тадбиркорни бир жойга йиғиб, иштирокчиларга бизнесни бошлаш учун ноёб ғояларни таклиф этади. 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу тадбир Тошкентда 4-марта ўтказилмоқда ва турли соҳаларда, масалан:

- франчайзинг,

- дистрибюторлик ва чакана савдо компаниялари,

- автоматлаштириш тизимлари,

- банк хизматлари,

- ҳуқуқий ва бухгалтерия ёрдами,

- маркетинг ва брендинг,

- инвестициялар ва электрон тижорат 

Шу каби соҳаларда янги имкониятлар излаётган ишбилармонлар учун платформа ҳисобланади. 

Тадбирнинг расмий ҳамкори IMZO ойна фабрикасининг маҳаллий франшизаси. 

Манзил: Анҳор Парк

Сана: 23-24 апрел

Кириш бепул, аммо иштирокчилар www.UzFranchise.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари керак.

 Қўшимча маълумот олиш учун:

+998 99 200 82 72

+998 78 113 03 90

Реклама

Мавзуга оид