Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябрда 160 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди
Ноябр ойида 1614 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.
Фото: Ҳудудгазтаъминот
“Ўзэнергоинспекция” маълум қилишича, 24,1 млн метр куб табиий газ (70,1 млрд сўм) ва 38,6 млн киловатт/соат электр энергиясидан (90,4 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 160,6 млрд сўм зарар етказилган.
Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 876 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Ёқилғи энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 4 583 та истеъмолчиларга профилактика тадбири ўтказилди.
“Ҳудудгазтаъминот”га кўра, ноябр ойида 2,9 мингта табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича жами 97,1 млрд сўмлик 42,4 млн куб метр табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Мавзуга оид
21:23 / 31.01.2026
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
16:44 / 28.01.2026
Чиқиндидан қарзи бор 152 минг абонентнинг электр тўловига чеклов қўйилди
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
12:57 / 28.01.2026