Ўзбекистон | 11:09 / 25.05.2024
3014
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz ва Asialuxe Travel туроператори ўзбекистонликларни дунёнинг туристик шаҳарлари билан яқиндан таништириб боради

Таҳририят Ўзбекистондаги энг йирик туроператор – Asialuxe Travel компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани йўлга қўйди. Унда ўзбекистонликлар учун қулай бўлган дунёнинг турли туристик шаҳарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб борилади. Сайт мухбирлари сафар қиладиган илк шаҳарлар Туркиянинг Аланя, Бодрум ва Даламан (Мармара ва Фатҳие) каби манзиллари бўлади.

Айни кунларда ушбу лойиҳа доирасида Kun.uz мухбири, журналист Руслан Сабуров Аланя Туризм ва тарғибот жамғармаси (ALTAV) ва Destination Services саёҳат агентлиги вакиллари ҳамроҳлигида мазкур шаҳарда бўлиб турибди.

Asialuxe Travel туроператор мазкур масканларда туризм тарғиботига ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистондан Аланяга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйган.

Янги лойиҳа юзасидан Туркия Туризмни танитиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) ва АLTAV бошқарув кенгаши аъзоси Шукру Cимрин шундай дейди:

Ўтган ҳафталарда Ўзбекистондан Аланяга тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйишга қарор қилган Ўзбекистоннинг энг йирик туроператори Аsialuxe Travel компанияси бош директори Байрам Исмаил ва Asialuxe Travel'нинг Туркиядаги бошқарувчиси бўлган Destination Services менежери Метин Гиргин билан бирга Аланя-Газипаша аэропортига ташриф буюрдик. Ушбу учрашув натижасида Аsialuxe Travel Uzbekistan-Gazipasa рейсларини бошлаш учун йўл харитаси белгиланди”.

Дастур доирасида журналист Аланянинг, турихий, туристик ва маданий қадриятлари, шунингдек, шаҳар аҳолисининг кундалик ҳаёт, иқтисодий қадриятлари ва кўнгилочар ҳаёти мавзусида батафсил маълумот олишади.

Мавзуга оид