Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги омборда 800 миллион сўмлик кўмир талон-торож бўлди
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар бўйича Kun.uz'га маълумот берди.
Фарғонада кўмир омборининг собиқ мудири бир ярим минг тонна кўмирни ноқонуний сотиб юборганликда айбланмоқда
«Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган, умумий қиймати 807,1 млн сўмлик 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.
М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговга қадар текширувни Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ўтказган.
«Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУКдаги талон-торожликлар фош этилди
«Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК мансабдор ва масъул шахслари марказ инспекторлари томонидан аҳолидан совуқ сув ва оқова сув таъминоти хизмати учун йиғилган 60,4 млн сўмни абонентлар ҳисоб рақамига туширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Бундан ташқари, марказ масъул шахслари инспектор вазифасида ишлаб келган ходимлар номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали маиший техникаларни кредитга олиб, уларнинг манфаатига 46,9 млн сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговга қадар текширув Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан, «Фарғона сув таъминоти» МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган.
Фуқарони Андижон давлат университетига турмуш ўртоғи орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди
Ш.Т. фуқаро Р.Р.нинг ишончига кириб, унинг жиянини АДУда ишловчи турмуш ўртоғи ва бошқа танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор тадбирни Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ўтказган.
Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари 263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган бўлиши мумкин
Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари В.Н. ва бошқалар маданият бўлимига тегишли 24 дона, 89,8 млн сўмлик рангли «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқаргани ва вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 млн сўмлик «LED» экранларини Бухоро шаҳар маданият бўлимига топширмасдан 263,5 млн сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.
В.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговга қадар текширувни Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ўтказган.
Жиззахда фуқаронинг электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани ҳақидаги далолатномани йўқ қилиб бермоқчи бўлган электромонтёр ушланди
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бўлим электромонтёри М.Я. фуқаро А.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани юзасидан тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1,5 млн сўм олган вақтида, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ушланди.
Терговга қадар текширувда, М.Я. 2 нафар фуқаронинг электр энергиясидан бўлган 7,2 млн сўм қарздорлигини базадан ўчириб бериш эвазига уларнинг 200 доллари ва 1,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
М.Я.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тадбиркорнинг аслида мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси масъули ушланди
«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Ангрен шаҳар абонент хизмати бўлими бошлиғи К.Ш. «N.» МЧЖга қарашли нотурар бинонинг сув таъминотидан қарздорлиги бўлмаса-да, жамият раҳбарига 4,8 млн сўм қарздорлиги борлигини айтиб, бу қарздорликни йўқ қилиб бериш ва қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномага имзо қўйиб бериш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор тадбирни Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ўтказган.
Пахта ва ғалла ер майдонини 30 млн сўмга сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Б.М.» фермер хўжалиги раҳбари «М.И.», хўжаликка тегишли пахта ва ғалла ер майдонининг 60 сотихини кадастр хизматида ишловчи танишлари орқали фуқаро С.Р.га уй-жой учун ҳужжат қилиб бериш эвазига 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор тадбирни Департаментнинг Шеробод туман бўлими ўтказган.
Жуда кўп миқдордаги «Meropenem» дорисининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди
Тошкент вилоятида фуқаро Б.И. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб, харидор З.га хорижда ишлаб чиқарилган «Covid-19» инфекциясига чалинган беморларни даволашда қўлланиладиган умумий нархи 175 млн сўм бўлган 3 500 дона «Meropenem» номли дори воситаларини қиммат нархларда баҳолаб, 40 000 долларга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Б.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186(3)-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор тадбирни департамент, ДХХ ва Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари ўтказган.
Мавзуга оид
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
14:10 / 02.12.2025
“Сув сепиш билан иш битмайди” – Фарғона ҳавоси ҳамон ўта зарарли бўлиб қолмоқда
21:34 / 30.11.2025