Жамият | 08:09 / 23.05.2019
4816
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Китоблар карвони» акцияси ўтказилди

Қашқадарё вилоятида  китоб тарғиботи бағишланган «Китоб карвони» акцияси ўтказилди. 

Тадбирда китоб тарғиботига оид кўргазмалар билан жиҳозланган ва турли жанрлардаги 40 мингдан ортиқ китоблар тўплами ортилган автомобиллардан иборат «Китоблар карвони» Қарши шаҳридан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига фаоллар ва ташаббускор ёшлар ҳамроҳлигида ўз манзиллари сари йўл олди. 

Нашриётлар, китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари томонидан юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси, ёйма дўконларда китоб савдоси ташкил этилди.

Тадбир доирасида ўтказилаётган «Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан», «Кутубхонага китоб совға қиламан» хайрия акцияларида тўпланган китоблар чекка қишлоқларда мактабларга ва кўчма кутубхоналар ташкил этиш учун берилди.

Шунингдек, президентнинг 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Қарши туманида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тайёрлаган:  Ғолиб Абдусаломов

Мавзуга оид