Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Американинг Gulf компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини очмоқчи
Компания вице-президенти Крейг Крамер сўзларига кўра, яқин 2 йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчалари ишга туширилади.
Фото: Wikimedia
Американинг Gulf компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очишни ва авиация соҳасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Крейг Крамер 18 февраль куни Вашингтонда президент Шавкат Мирзиёевнинг Америка бизнеси ва молиявий институтлари вакиллари билан учрашувида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини ишга туширмоқчи.
«Шохобчалар ғарб стандартлари асосида қурилади ва юқори сифатли ёқилғи билан таъминланади. Ушбу давр мобайнида биз чакана активларга камида 150 млн доллар инвестиция киритамиз. Молиялаштириш тўлиқ таъминланган. Ҳар бир объект ҳажми ва дизайни бўйича замонавий ҳамда ўзига хос бўлади», деди у «Ўзбекистон 24» телеканалининг лавҳасида.
Бундан ташқари, магистрал йўллар бўйлаб сайёҳлар ва транзит ташувчилар учун транспорт марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Ушбу лойиҳалар ҳар бир объектда камида 30 та янги иш ўрни яратиш имконини беради. Умумий ҳисобда Ўзбекистон фуқаролари учун 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади», деди Крамер.
У инфратузилмани ривожлантириш бўйича турли ҳудудлардан таклиф олганини маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳокимидан бутун мамлакат бўйлаб қарийб 200 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар олдим. Бу сизнинг мамлакатингизда ишбилармонлик муҳити очиқлигини ва инвесторларнинг ишончи юқори эканини яққол намойиш этади», деди Крамер.
Gulf Oil — Gulf бренди остида фаолият юритувчи Америка нефть компанияси. Ҳозир АҚШ ҳудудида 36 штат ва Пуэрто Рикода жойлашган 1100 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради. Gulf компаниясининг Марказий Осиёдаги операцион базасини Тошкентда жойлаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
22:15 / 19.02.2026
Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр – Шавкат Мирзиёев
18:49 / 19.02.2026