Ўзбекистон | 10:33 / 09.01.2020
12520
2 дақиқада ўқилади

15та мактаб-интернат негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади (рўйхат)

Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади ва 2020/2021 ўқув йилидан фаолияти йўлга қўйилади.

Белгилаб қўйилишича:

олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;

олимпия захиралари коллежлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

олимпия захиралари коллежларининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссия томонидан тасдиқланади;

олимпия захиралари коллежларида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (VI-IX синфлар) ҳамда бошланғич профессионал таълим (I-II курслар) босқичларида амалга оширилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилига қадар умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ҳамда бошланғич профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлаш, шунингдек олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини тайёрлаш йўналишларини бирхиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартини ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда тасдиқлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари
мактаб-интернатлари негизида ташкил этилаётган
олимпия захиралари коллежлари
РЎЙХАТИ

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид