Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат Санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолияти бўйича қарор қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
- Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича “Санитария-эпидемиология осойишталик белгиси”ни бериш тўғрисидаги Низом;
- Юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини назорат қилишни амалга ошириш бўйича маъмурий регламент;
- Озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолиятига боғлиқ хавф-хатарни барвақт аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини жорий қилиш тўғрисидаги Низом тасдиқланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
а) 2021 йил 1 апрелга қадар:
ЯИДХПда ушбу қарор билан тасдиқланган Санитария-эпидемиология осойишталик белгисини беришнинг ҳар бир босқичида тадбиркорлик субъектлари мурожаатларининг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этишни;
давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган тўловлар, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар ва йиғимлар Ягона биллинг тизими орқали амалга ошириш;
б) 2021 йил 1 майга қадар:
- озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолиятига боғлиқ хавф-хатарни барвақт аниқлаш бўйича жамоатчилик назорати натижаси бўйича видеоёзувлар орқали қайд этилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари талаблари бузилганлиги бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширишни;
- марказлаштирилган тизимга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ушбу тизимни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилишни таъминлайди.
Чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:20 / 25.06.2025
Беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани айтилди
09:39 / 30.07.2020
Президент Санитария-эпидемиология хизматининг асосий вазифаларини белгилаб берди
21:28 / 25.07.2020
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади
20:52 / 25.07.2020