Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари мажбуриятларига ўзгартириш киритади
Фото: Pinterest
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги 763-I-сонли Қонуни 8-моддасининг (Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилиниши мумкин:
“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.
8-модданинг учинчи қисми амалдаги таҳрири ҳозирда қуйидагича:
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирлар ўтказишни, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:25 / 24.09.2025
Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ННТ лойиҳаларига грант ажратилади
15:13 / 12.09.2025
ННТ ишига ноқонуний аралашувчи давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади
08:30 / 28.08.2025
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
10:36 / 25.08.2025