Жамият | 09:00 / 31.05.2021
4485
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Alfraganus: «Пойтахт марказидан 5 дақиқалик масофада ҳар қандай бизнес бошлашингиз мумкин»

Bizning Uylar Development компанияси тадбиркорларни Alfraganus очиқ ҳаводаги савдо ва кўнгилочар мажмуаси ҳудудида тақдим этилаётган имкониятлардан фойдаланиб ҳар қандай бизнесни ривожлантиришга таклиф этади.

Alfraganus савдо мажмуаси 110 минг квадрат метрдан зиёд майдонни эгаллайди. Маскан шаҳар марказидан 5 дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, бу ерда ҳар қандай бизнес тури ривожланиши учун жуда катта имкониятлар мавжуд. Савдо мажмуасидаги барча бинолар ўзига хос «конструктор»га ўхшайди, шу сабаб бизнес эгалари ўзларига мос жойни, бино турини танлашлари мумкин.

Фақатгина Alfraganus'да тижорат биноларининг жойлашуви ва квадрати билан бир қаторда, тадбиркор биноларнинг фасад дизайни ва ҳаво айлантириш тизими мавжуд, газ ва сув таъминотига эга ва бошқа техник хусусиятларни ҳам танлашлари мумкин. Лойиҳанинг кўлами ва концепцияси мажмуада ҳар қандай бизнес: катталар ёки болалар кийимлари бутиги, гуллар дўкони, ресторан, гўзаллик ёки спа салони, ўйинчоқлар дўкони, электроника дўкони, дорихона, банк филиали ва бошқаларни очишга имкон беради. Шубҳасиз бу ерда барча турдаги бизнес ривожланади. Тижорат кўчмас мулки бўйича Knight Frank халқаро таҳлилчилари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, савдо марказига ҳафтасига ўртача ташриф буюрувчилар сони 210 минг кишига етади.

Alfraganus'даги биноларнинг шифти 6 метрлик баландликка эга эканлиги жой эгаларига ёқимли бонус бўлади. Сабаби фойдали майдонни кенгайтириб, жойни икки даражали қилиш мумкин. Бу дегани, битта жой пулига икки баробар катта майдонни харид қиласиз. Дарҳақиқат, сиз 32 квадрат метрга эга жойни сотиб олиб, тахминан 60 квадрат майдонга эга бўлишингиз мумкин. Шу тариқа бизнесингиз ривожига ҳисса қўшасиз.

Савдо мажмуасидан жой сотиб олиб, 10 ойдан сўнг даромад кўра бошлайсиз. Ҳозир сотилаётган жойлар қурилишнинг биринчи босқичи ҳисобланиб, бинолар 2022 йил март ойида фойдаланишга топширилади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30-уй

Мўлжал: «УзБум», China Town ресторани

Сотув офиси ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Сайт: alfraganus.com

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид