Жамият | 16:00 / 03.02.2021
6349
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Golden House'нинг Greenwich турар жой мажмуаси тез кунларда хонадонларнинг илк соҳибларини кутиб олади

Шу йилнинг биринчи чораги охиридаёқ GREENWICH турар жой мажмуаси ўз эшикларини уй соҳибларига очиб беради. GREENWICH – бу шундай мажмуаки, у ҳақда кўп ва мароқ билан сўзлаш мумкин. Ўз қиёфасига эга бўлмаган бир турдаги кўп қаватли бинолар олдида бундай қизиқарли объектлар юзга қувонч югуртиради, қалбга малҳам бўлади. Бу соф кўринишдаги классика бўлиб, хайтек ва лофт оҳанглари билан бойитилган мажмуадир. GREENWICH'нинг дизайнерлик унсурлари замон билан ҳамнафас. Бу ерда инновацион технологиялар ҳам, янги муҳандислик ечимлари ҳам, панорамали деразалар ҳам мужассам бўлган.

Пардоз ишларисиз тақдим этиладиган бизнес тоифасидаги апартаментлар алоҳида эътиборга лойиқ. Бундай турдаги хонадонларнинг асосий афзаллиги – эркин лойиҳалаштиришга бўлган имконият.

Пардозсиз хонадонлар бўлажак бахтли ҳаётингизни янги ёруғ уйда тасвирлашингиз мумкин бўлган гўёки “оқ қоғоз” кабидир.

GREENWICH бизнес апартаментларини харид қилиш “эркин парвоз”ли шахслар учун манфаатли бўлади – улар дизайн, ранглар жилоси ва пардоз материалларини мустақил танлаш имкониятлари мавжуд. Илҳом олиш учун мажмуанинг савдо офисидаги ажойиб шоурумга ташриф буюриш ҳам мумкин.

Шунингдек, айни дамда катта ҳажмдаги хонадонларга ажойиб чегирмалар амал қилмоқда – бу сизга цоколь ёки мансардали 100 квадрат метрдан катта хонадонларни қулай нархларда харид қилиш имконини беради.

Golden House – кўп йиллик тажриба ҳамда катта нуфузга эга қурилиш ва девелоперлик компаниясидир. Ушбу компания ноодатий лойиҳаларни афзал кўради ва GREENWICH, шубҳасиз, шундай лойиҳалардан бири!

GREENWICH квартали ғояси шундай ишланганки, киши у ердан кетгиси келмай қолади. Бу ердаги уйларга одам иш кунидан сўнг қайтгиси келади. Бу жойда оила даврасида ўтказилган вақт ёқимли анъанага айланади.

Бунга фақатгина пухта ўйланган тарҳлар, гўзал ободонлаштирилган машинасиз ҳовли, ҳурматга сазовор қўшнилар, мажмуанинг сифатли бошқаруви эмас, балки барча оила аъзолари учун хотиржамлик ва хавфсизлик ҳисси ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, GREENWICH турар жой мажмуаси ижтимоий ва тижорий ҳудудлари билан ўзига жалб қилади – уларнинг барчаси пиёда юриш масофасида жойлашган (дўконлар, ресторанлар, болалар боғчалари, дорихона ва банк бўлинмалари).

Хонадон хариди ҳақида ўйлаяпсизми? Golden House'дан “Британия квартали” GREENWICH'га эътибор қаратинг! Ушбу мажмуадаги апартаментлар – “ҳаммадагидек” бўлишини истамайдиганлар учун. Тарҳлар, муддатли тўлов шартлари ва бошқа саволлар билан савдо офисларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Welcome!

Call-марказ: +99878-150-11-11

Greenwich савдо офиси: Тошкент шаҳри, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси.

Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи.

Марказий савдо офиси: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Orient Finans Bank

Сайт: greenwich.uz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид