Ўзбекистон чорвачилик тармоғига Европа Иттифоқи грант маблағи ажратади
Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Франция тараққиёт агентлигининг Ғарбий Болқон мамлакатлари, Яқин Шарқ ва Осиё департаменти директори Филип Орлеанж ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида маълум қилинди.
Мамлакатимизда биринчи марта бўлиб ўтаётган «Тошкент халқаро инвестиция форуми» доирасидаги учрашув давомида Франция тараққиёт агентлиги томонидан мамлакатимиз чорвачилик тармоғида маслаҳат марказларини ташкил қилиш, экспертларни саралаб олиш, уларни сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, лойиҳа ташаббускорлари учун маслаҳат марказлари орқали менежмент ва бизнесни ривожлантириш бўйича техник кўмак тизимини ташкил этиш муҳокама қилинди.
Шунингдек, агентлик иштирокидаги лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларининг чорвачилик соҳасида хизмат кўрсатиш салоҳиятини ошириш учун техник ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинди.
Бунда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда банк ходимларини чорвачиликнинг муҳим техник масалалари бўйича ўқитиш, қўшилган қиймат занжирини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу тизимни тижорат банкларида жорий этиш, “яшил инвестициялар” тамойили асосида сублойиҳалар ишлаб чиқиш ва ривожланган мамлакатларда малака ошириш курсларини ташкил этишга келишилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:30 / 08.04.2022
Хориждан ветеринария соҳасидаги мутахассис ёллашга эҳтиёж йўқ
20:00 / 20.12.2021
Ветеринария ва чорвачилик тармоғида япон лойиҳалари амалга оширилади
15:30 / 10.12.2021
Ветеринария ва чорвачилик тармоқларига Ҳиндистон технологияси ва инновациялари жалб этилади
12:00 / 29.11.2021