Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси компанияларнинг банк сирига алоқадор маълумотларини олиш ваколатига эга бўлмоқчи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Банк сири тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Pinterest
Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасига кўра, 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Банк сири тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилиши мумкин.
Қонуннинг 8-моддасини (Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш) бешинчи қисм билан тўлдириш мўлжалланмоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон давлат божхона хизмати органлари банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг банкда мавжуд бўлган ҳисоб рақамлари, омонатлари (депозитлари), улардаги пул маблағларининг қолдиғи ва операциялар тўғрисидаги ҳамда божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ тегишли маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақли экани белгилаб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.
Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир.
Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025