21:11 / 23.09.2020
9208

Ўзбекистондаги турли дин намояндалари карантин қоидаларига бефарқ бўлмасликка чақирди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Ўзбекистондаги турли дин намояндалари иштирокидаги ижтимоий роликни эълон қилди. Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров, Рим-католик черкови руҳонийси Ежи Мацулевич, Тошкент шаҳар Рус православ черкови бош руҳонийси Сергей Стаценколар ўзбекистонликларга мурожаат қилган. Динлар вакиллари карантин чораларига қатъий риоя қилишга чақирган.

Жумладан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров, “карантин юмшатилгани, бу – касаллик чекинганини англатмаслигини таъкидлаб, ҳушёрликни йўқотмасликка, хотиржамликка берилмасликка ундаган!

Нуриддин Холиқназаров

Рим-католик черкови руҳонийси Ежи Мацулевич эса, аҳоли гавжум жойларда, оммавий тадбирларда, ибодатхоналарда ҳам карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлигига, антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш, ибодат жараёнида ижтимоий масофани сақлаш лозимлигига эътибор қаратган.

Ежи Мацулевич

Тошкент шаҳар Рус православ черкови бош руҳонийси Сергей Стаценко, ўз навбатида, инсон карантин қоидаларига риоя қилар экан, нафақат ўзини, балки оиласи, яқинлари саломатлиги учун масъул эканини хотирлатган ҳамда барчаси инсонларнинг ўзига боғлиқ эканини қайд этган. 

Сергей Стаценко
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top