Ўзбекистон | 13:59 / 18.03.2020
12522
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Баҳористон конидаги янги қидирув-излов қудуғидан газнинг саноат миқёсидаги оқими олинди

Фото: EPSILON

Баҳористон кони 2019 йилнинг августида Муборак инвестиция блоки ҳудудида очилган эди. 

Баҳористон-2 қидирув-излов қудуғининг 2500 м чуқурлигида олиб борилган бурғулаш ишлари ортидан эса қудуқдан илк бор газ оқими олинди.

Айни пайтда EDC ҳамда «Schlumberger» халқаро компанияси мутахассислари ҳамкорлигида қудуқда геофизик тадқиқотлар ва олинган маълумотларни таҳлил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, мазкур ишлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институтига (ИГРНГМ) керн, яъни қатлам жинси намуналари танлаб олиниб, ўрганиш учун юборилди.

Олиб борилаётган ишлар, шу жумладан, янги коннинг геологик тузилишини ҳамда углеводородларнинг ҳисобланган заҳираларини аниқлаштиришга қаратилган. Баҳористон-2 конида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда, қазиб чиқариш ҳажмини оширишга йўналтирилган мақсадли ишлар давом эттирилади.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

Мавзуга оид