Жаҳон | 01:25 / 21.10.2018
43588
1 дақиқада ўқилади

Польшада рекорд катталикдаги лаққа балиқ тутилди

Польшанинг Тихи шаҳрида яшовчи Шимон Нововейский рекорд ўлчамдаги лаққа балиқни қармоққа илинтирди. Балиқчи ижтимоий тармоқларда ўз ўлжасининг суратларини жойлаб, балиқ 100 кгдан оғирроқ ва узунлиги 260 сантиметрлигини маълум қилган. Унинг айтишича, у лаққа балиқни сувдан чиқариб олишдан олдин у билан анча олишишига тўғри келган. 

Ушбу лаққа балиқ Польшада қачондир бўлса ҳам тутилган лаққа балиқлардан энг каттаси бўлиб, у мамлакат жанубидаги Рибницкий кўрфазида яшаган.

Балиқчининг фикрича, яқин орадаги электр станциясидан чиқувчи илиқ сув катта балиқларнинг янада ўсишига олиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид