00:55 / 26.07.2018
31761

Ўзбекистонда кечки таълим шакли жорий этилган олийгоҳларга қабул квотаси тасдиқланди

Фото: kun.uz

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилида кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди. 

Маълум қилинишича, кечки таълим йўналиши Ўзбекистондаги 9та олийгоҳда ташкил этилиб, жами 1250 нафар талаба тўлов-контракт асосида ўқитилиши режалаштирилмоқда. Шулардан 955 нафари дарслар ўзбек тилида ташкил этиладиган гуруҳларда, 295 нафари эса рус гуруҳларда таҳсил олиши мумкин. 

Мазкур таълим шакли бўйича квоталар қуйидагича тасдиқланган:

1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети - 175

2. Ўзбеки​стон миллий университети - 240

3. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали - 100

4. Тошкент давлат шарқшунослик институти - 135

5. Тошкент давлат педагогика университети - 75

6. Наманган давлат университети - 150

7. Самарқанд давлат университети - 200

8. Самарқанд давлат чет тиллар институти - 50

9. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти - 125

Маълумот учун, кечки таълим шаклида бакалаврларни тайёрлаш олийгоҳнинг барча таълим йўналишлари учун татбиқ этилмайди.

Top