Бокс: Ўзбекистон вакиллари кунни йўқотишсиз ўтказди
Сешанба кунги баҳсларда Ўзбекистон вакиллари 5 жангда – 5 ғалабага эришди. 1/4 финалда Ҳасанбой жаҳон чемпиони билан жанг қилади, Жалолов Конкабаевга қарши.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 9-куни ўтказилди. Сешанба кунги баҳсларда мухлисларнинг асосий эътибори ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари иштирокидаги бешта жангга қаратилди.
«Ҳумо арена»даги куннинг ҳамюртларимиз иштирокидаги дастлабки жангида Ҳасанбой Дўсматов нимчоракфиналда Эрислан Ромерога қарши рингга кўтарилиб, 51 вазн тоифасидаги кубалик боксчини турнирдан чиқариб юборди – 5:0.

71 кг вазн тоифасида эса Саиджамшид Жаъфаров Габриэль Ланосга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо пуэрто-риколик боксчи ўзбекистонлик рақибига қарши жангдан бош тортди. Натижада, Саиджамшид автоматик ғалаба билан чоракфиналга йўл олди.

Учинчи жангда 54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев албаниялик Ариол Зенелига қарши рингга кўтарилиб, рақибига имконият қолдирмади – 5:0.

67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги 2-жангини беларуслик Кирил Самадурауга қарши ўтказиб, ҳамюртларимизнинг кун давомидаги 4-ғалабасини қайд этди.

Куннинг 5-жангида 75 кг вазн тоифасидаги Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мемичга қарши рингга кўтарилди. Уч раунднинг иккитасини ўз фойдасига ҳал қила олган ҳамюртимиз чоракфиналга йўлланма олди.

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 9 май кунги натижаси:
51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Эрислан Ромеро (Куба) – 5:0, ғалаба.
71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Габриэль Ланос (Пуэрто-Рико) – рақиб рингга чиқмади, автоматик ғалаба.
54 кг: Ойбек Жўраев – Ариол Зенели (Албания) – 5:0, ғалаба.
67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Кирил Самадурау (Беларусь) – 5:0, ғалаба.
75 кг: Аълохон Абдуллаев – Алмир Мемич (Сербия) – 4:0, ғалаба.
10 майда 11та жанг: Жалолов Конкабаевга қарши
Тўлқин Қиличев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик боксчиларни 10 май куни ҳам жиддий тўқнашувлар кутиб турибди. Хусусан, энг оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалоловнинг қозоғистонлик принципиал рақиби Қамшибек Конкабаевга қарши жанги нафақат ўзбекистонлик мухлислар томонидан, балки Қозоғистонда ҳам катта қизиқиш билан кутиляпти. Чоракфинал ғолиби яримфиналга йўлланма олади.
10 май куни ўзбекистонлик боксчилар иштирокида 11та жанг ўтказилади. Ҳасанбой Дўсматов соат 14:00да япониялик 2021 йилги жаҳон чемпиони Томоя Цубоига қарши чоракфинал баҳсларини бошлаб берса, Баҳодир Жалолов соат 21:00дан кейин якунлаб беради. Шундай экан, «Ҳумо арена»да чоршанба куни ҳам аншлаг кузатилса ажаб эмас.

10 май. ЖЧ-2023 чоракфиналларида рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Томоя Цубои (Япония) (Б ринг, 14:00)
-57 кг: Абдумалик Халoков – Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг)
-71 кг: Саиджамшид Жафаров – Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)
-92 кг Лазизбек Мулложонов – Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)
-54 кг: Ойбек Жўраев – Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов – Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев – Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Альфонсо Домингез (Озарбойжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

19:58 / 02.03.2023
«Спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлаймиз». Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган ЖЧ-2023 юзасидан муносабат берди

16:57 / 13.12.2017