17:28 / 25.10.2023
30705

Фарғонада карта ўйнаган давлат хизматчилари ишдан кетди 

Улар карта ўйнаётгани акс этган фотосурат ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. 

Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги давлат ходимлари карта ўйнагани акс этган фотосурат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, улар ишдан кетгани маълум бўлди. 

Қайд қилинишича, фотосуратдаги Учкўприк тумани камбағалликни қисқартишириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Далиев ва туман иқтисодиёт, молия бўлими бошлиғи Сирожиддин Раҳмоналиев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Дилшодбек Далиев ишдан бўшаш ҳақида ўзи ариза ёзганини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган. 

«Беайб парвардигор. Тан олиш ҳам марднинг иши. Аллоҳ назаридан қолмасам бўлди. Мен ўзимни оқламоқчи эмасман. Хато қилган бўлсам, қонун олдида жавоб бераман. Мард бўлиб аризамни ёзиб, кеча ишдан кетганман», деб ёзди у. 

Унинг қўшимча қилишича, фотосурат эски бўлиб, 26 августда (шанба, дам олиш куни) олинган. Воқеа қаерда содир бўлганига ойдинлик киритилмаган. Шунингдек, фотосуратдаги қолган икки нафар шахснинг кимлиги ҳам номаълум. 

Top