Жаҳон | 21:45 / 22.12.2018
36334
1 дақиқада ўқилади

Африкаликлар Disney компаниясидан “Қирол шер” мультфильмидаги иборадан воз кечишни талаб қилишмоқда

Фото: WDSSPR

change.org интернет-платформасида Disney компаниясидан Hakuna Matata иборасидан савдо белгиси сифатида фойдаланишдан воз кечиш талаб қилинган петиция пайдо бўлди. У 150 мингдан ортиқ овоз олди. 

Hakuna Matata ибораси суахили тилидан таржима қилинганда "муаммо йўқ" деган маънони билдиради. Бу ибора Танзания, Кения, Уганда, Руанда, Бурунди, Мозамбике ва Конгода ишлатилади. Disney компаниясининг "Қирол шер" мультфильмида айтилган шу номдаги қўшиқ орқали ибора бутун дунёдагиларга таниш бўлиб кетган.

Петиция муаллифларининг фикрича, корпорация ёки хусусий шахслар ўзлари ихтиро қилмаган тил, атама ёки ибораларни савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Улар шунингдек, бу ҳолатни ҳақоратли деб баҳолашмоқда ва компаниядан мазкур савдо белгисидан воз кечишни талаб қилишмоқда.

New York Times газетасининг ёзишича, Disney Hakuna Matata савдо белгисини 1994 йилда рўйхатдан ўтказган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид