Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишониш қийин бўлган 13 та реал факт
Дунёда ҳали ўрганилмаган яна кўп нарса бор. Масалан, айиқ қариндошлиги жиҳатидан кимга кўпроқ яқинроқ: сиртлонгами ёки итга? Американинг Вайоминг штатида нечта эскалатор бор? Атрофимиздаги воқеалардан хабардор бўлиш учун reddit фойдаланувчилари қизиқарли фактларни тўплаб, бир-бирлари билан ўртоқлашадилар. Айрим ҳолларда интернетда айтилаётган фикрларга ишонгингиз ҳам келмайди.
Ана шундай фактлардан 13 та энг қизиғини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Гизадаги пирамидалар Ерда мамонтлар бўлган вақтда қурилган
Олимлар жами мажмуа милоддан аввалги XXVI ва XXIII асрлар оралиғида қурилгани ҳақида айтишади. Мамонтлар эса 1,6 миллион йил аввал пайдо бўлган ва эрамиздан аввалги Х асрга келиб батамом қирилиб кетган. Бу эса Хеопс ўз номига атаб қурилган пирамидани кўриб хурсанд бўлган бир вақтда бир неча минг километр узоқликда аждодларимиз улкан жонзотлардан қўрқувда кун кечиришганини англатади.
Американинг Вайоминг штатида бор-йўғи 2 та эскалатор бор
Штат майдони бўйича АҚШнинг барча штатлари орасида 10-ўринни эгаллайди. Унда 560 мингга яқин киши яшайди. Бутун штат учун бор-йўғи иккита эскалатор Каспер шаҳрининг банкларида жойлашган. Маҳаллий аэропортда ҳам учинчиси пайдо бўлади деган гап-сўзлар бўлган эди, бироқ бино бир қаватли қилиб қурилгани учун қурилмага эҳтиёж қолмади.
Ит — сиртлонга қараганда айиққа яқин қариндош
Олимлар ит ва айиқларнинг аждоди умумий эканини аниқлашган. Сиртлон эса мушуксимон ҳайвон бўлиб, айиққа умуман қариндошлиги йўқ.
АҚШдаги кутубхоналар сони бутун дунёдаги McDonaldʼs ресторанларидан кўпроқ
Американинг кутубхоналар ассоциацияси ўтказган ҳисоб-китобларга кўра, АҚШдаги оммавий кутубхоналар тизими 119.847 та ташкилотни ўз ичига олади. Энг машҳур ресторанлар тармоғи эса бутун дунёда бор-йўғи 36 мингта.
Гуголплекс сони шу қадар каттаки, уни ёзиш учун бутун борлиқдаги зарралар етмайди
Бу сон америкалик математик Эдвард Казнер томонидан ўйлаб топилган. У гуголнинг даражасидаги ўнга тенг (бир ва ундан кейин 100 ноль кўринишида ёзилади). Борлиқдаги маълум бўлган зарралар сони эса “бор-йўғи” 81-даражадаги 10дир.
Агар 52 тадан иборат карталар колодасини аралаштирган бўлсангиз, сизнинг комбинациянгизни дунёдаги ҳеч бир одам такрорлай олмайди
52 та картадан иборат колодани аралаштиришнинг 80 658 175 170 943 878 571 660 636 856 403 766 975 289 505 440 883 277 824 000 000 000 000 имконли вариантлари бор. Шунинг учун комбинациялар кетма-кетлигини икки марта такрорлаш эҳтимоли ҳақиқатан ҳам жуда оз.
Кореяликлар ҳидсиз терлашади
Бристоль Университети олимлари ана шундай хулосага келишди. Ўз тадқиқотларида улар бу факт 99,994 фоиз кореяликлар учун мос келишини кузатишган. Шунинг учун айтишларича Жанубий Кореяда дезодорант топиш жуда муаммоли экан.
Одамнинг бармоғи микроскопик зарраларни ҳис қилиши мумкин
Тўғри, фақат текис юзадагиларни, дея хабар беришмоқда швед олимлари. Шундай қилиб, агар бармоғимиз Ер ўлчамига тенг бўлганида уйлар ва машиналар ўртасидаги фарқни ҳис эта оларди.
Канада аҳолиси Американинг Флорида штати аҳолисига қараганда камроқ
Канадада 35,1 миллион одам яшайди, Флорида аҳолисининг сони эса 39,5 миллионта.
АҚШдаги Детройт шаҳри калити Стиви Уандер, Саддам Ҳусайн ва Майкл Жексон кирган Jackson 5 гуруҳи аъзоларига берилган
Ҳукумат вакиллари шаҳарнинг калитини машҳур кишига топшириш орқали унинг хизматлари ва ҳурматини тан оладилар. 1974 йилда Стиви Уандер калитларни Детройтнинг Motown студиясида ўзининг хит қўшиқларини ёзгани учун олган. Саддам Ҳусайн маҳаллий черков манзилига кўп минглик хайриялари учун ана шундай ҳурматга сазовор бўлган. Jackson 5 эса 2018 йилда Detroit Weekend Music Festivalʼда иштирок этгани учун шаҳарнинг калитини олган.
Лас-Вегасдаги Bellagio меҳмонхонасидаги хоналар сони Италиядаги Беллажио шаҳри аҳолисига қараганда кўпроқ
Беш юлдузли меҳмонхона-казино 1998 йилда қурилган. Унда 3 950 та хона бўлиб, катталиги бўйича дунёдаги 11-меҳмонхона саналади. Айнан шу номдаги мамлакатнинг шимолида, Милан яқинидаги итальян шаҳарчасида эса 3 820 киши яшайди.
Одам танасидаги ҳужайра ва бактериялар сони бир хил
Исроил ва Канада олимлари гуруҳи ана шундай хулосага келишди. Тадқиқот давомида бу нисбат 10:1 тенг деган фикрни инкор этдилар. Бу фараз 1972 йилдан бери ягона тўғри фикр саналарди. Тадқиқотчилар 30 ёшли, вазни 70 кг ўртача одам танасида 30 триллион бактерия ва 39 триллион ҳужайра яшашини ҳисоблашган.
Жирафа ва одамлар бўйнидаги суяклар сони бир хил
Қуш, судралувчи ва амфибиялар бўйнидаги умуртқалар сони турлича. Масалан, оққушда улар 22 тадан 25 тагача бўлиши мумкин. Бироқ сутэмизувчилар — одам ва жирафаларда ҳайвон ёки бўйин узунлигидан қатъий назар бор-йўғи 7 та бўйин суяклари бор.
Фактларимиз билан танишдингиз. Хўш, сиз одамда қизиқиш уйғотадиган яна қандай фактларни биласиз?