Ўзбекистон | 09:52 / 14.06.2021
33324
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлади

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

Президент “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

а) Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди;

б) Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилди;

в) Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилди ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилди;

г) Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилди ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилди:

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.

Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Белгиланишича:

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид