Ўзбекистон | 07:51 / 21.09.2022
24026
2 дақиқада ўқилади

Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхати тасдиқланади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда мазкур рўйхатларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа 3 та иловадан ташкил топган бўлиб, шундан биринчи учта илова имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларидан иборат. 

Рўйхат иш жараёнида фойдаланиш ва бир хилда қўллаш учун, муқаддам мазкур имтиёзлар бўйича маълум иш стажларига эга бўлган фуқароларни имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини поймол қилмаслик мақсадида рус ва ўзбек тилида тайёрланган.

Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар 1-, 2-, 3-сонли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги ҳамда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Билдирилишича, қарор лойиҳаси қабул қилиниши натижасида:

  • биринчидан, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари давлат тилида қабул қилинишига;
  • иккинчидан, қарор лойиҳаси қабул қилиниши амалдаги норматив ҳужжатлардан юқори кучга эга бўлган ҳужжат амалиётга татбиқ қилинади ва бу билан Адлия вазирлиги томонидан 2066, 2276, 2337, 2409 рақамлари билан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатлар бекор қилинишига;
  • учинчидан, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар рўйхати дастурида маълумотнома киритиш ҳамда ушбу лавозимларда ишлаган фуқаролар дастурда қайд этилишига, фуқаролар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиши ҳуқуқи амалга оширилишида ортиқча оворагарчиликлар олди олинишига эришилади.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид