GM Uzbekistan Tracker’ни 16 млн сўм чегирма ва дастлабки тўловдан ортган қисмини 2 йил фоизсиз бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда

GM Uzbekistan компанияси барчани қутлуғ Рамазон ҳайити билан муборакбод этган ҳолда Tracker Premier АТ автомобилини 16 миллион сўм чегирма билан 2 йил фоизсиз муддатли тўловга олишни таклиф қилмоқда.
Бунинг учун харидор 128 миллион сўм дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган суммани 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, харидорлардан келиб тушган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда компания муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сонини яна биттага кўпайтирди.
Эндиликда Chevrolet Lacetti автомобилининг 3-позициясини ҳам бир йилга фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш мумкин.
Бунинг учун харидор автомобилнинг 100 миллион сўм дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган 28 миллион сўмини бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.
Айтиш жоизки, автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилаётган харидор автомобилнинг молиявий хатардан 2 фоиз миқдорда, муддатли тўлов суммасининг 1 фоизи миқдорда суғурта бадалини тўлайди. Автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор эса молиявий хатардан 3 фоиз, муддатли тўлов суммасидан 2 фоиз суғурта бадалини тўлайди.
«Мазкур суғурта бадаллари мавжуд қарз миқдори ҳамда автомобилни бахтсиз ҳодислардан суғурталашга хизмат қилади.
Lacetti автомобилини 10 июнга, Tracker Premier AT автомобилини эса 12 июнга қадар ушбу шартларда муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган!», дейилади компания хабарида.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Полша АҚШ билан 2 млрд долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича шартнома тузади
Жаҳон | 08:16
-
АҚШ бутун дунё давлатларига қарши тарифлар жорий қилмоқчи — Reuters
Жаҳон | 08:07
-
«Бу ҳали якуний қарор эмас» – Ташқи ишлар вазирлиги БААда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ўлимга ҳукм қилинганини тасдиқлади
Ўзбекистон | 07:48
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
Мавзуга оид

07:33 / 27.12.2024
Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида Tracker бетон симёғочга урилди

10:50 / 31.10.2024
Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

10:09 / 11.07.2024
Андижонда тез ҳаракатланган Tracker зовурга тушиб кетди

09:56 / 15.04.2024