«Фарғона» КСЗда йил якунига қадар электромобилларни йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
2019 йилда дунё бўйича электромобиллар сотуви 43 фоиздан 3,24 млн донагача ортган. Эътиборлиси, 2020 йилда COVID-19 пандемияси туфайли енгил автомобиллар сотуви 14 фоизга қисқарган.
Ўзбекистон ҳам илк бор ички ёнув двигателли автомобилларни камроқ, электромобилларни эса кўпроқ келтиришни бошлади. Йил бошидан юртимизга $17,5 млнга автомобиллар олиб келинди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80 фоизга кам демакдир.
Бунда умумий ҳажмда электромобиллар импорти ўсди — $1,8 млнга 91 та электромобил келтирилган. 2020 йилнинг январь—март ойларида, масалан, 13 та электромобил олиб келинганди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонга 131 та электромобил импорт қилинган ($ 2,9 млнга), бу 2018 йилга нисбатан 10 баробар (13 та) ва 2019 йилга нисбатан 3 баробар (39 та) кўп.
2019 йилнинг сентябрь ойида президент Фарғона вилоятидаги «Қўқон» эркин иқтисодиёт зонасига ташриф буюрган эди. Ўшанда «Шаффоф омадли саноат» хусусий корхонаси хитойнинг «Silk Road Company» компанияси билан биргаликда 2021 йилдан электромобилларни ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида айтилган эди.
«Фарғона» кичик саноат зонасида электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши лойиҳасини «Central Asia Ceramic» компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган. 520 млрд сўм қийматга эга объектнинг ишга туширилиш вақти 2021 йилнинг ноябрь ойига белгиланган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 минг дона автомобилга тенг бўлади. Шунинг баробарида 350 та янги иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
16:35 / 30.10.2024