Россияда доллар ва евронинг биржадаги савдолари тўхтатилди
Янги санкциялар ортидан Москва биржаси 13 июндан бошлаб доллар ва евро савдоси тўхтатилишини эълон қилди. Россия Марказий Банки доллар ва евро битимлари биржадан ташқари бозорда амалга оширилишини маълум қилди.
АҚШ Молия вазирлиги Россияга илгари киритилган чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берган 33 киши ва 300 га яқин россиялик ва хорижий компания ва ташкилотларни ўз ичига олган санкциялар рўйхатининг янгиланганини эълон қилди.
Чекловларга дучор бўлган юридик шахслар орасида Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Болгария, Сербия, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларус ва Британия Виржиния ороллари компаниялари киритилган.
Шунингдек, Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Россиянинг бир қанча молия институтларига, хусусан, Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди.
Мутахассисларнинг қайд қилишича, бу доллар тизимидан изоляцияга сабаб бўлиши мумкин, жумладан, доллар савдосининг тўхтатилишига. Мисол учун, Миллий клиринг марказига қарши санкциялар биржада доллар савдосини имконсиз қилади ва «евродаги биржа савдосини ҳам шубҳа остига қўяди».
Янги санкциялар эълон қилингани ортидан Москва биржаси 13 июндан бошлаб доллар ва евро савдоси тўхтатилишини эълон этди.
Россия Марказий Банки доллар ва евро битимлари биржадан ташқари бозорда амалга оширилишини маълум қилди.
Шунингдек, «Согаз» суғурта компанияси ва Россия миллий суғурта компанияси ҳам чекловларга дуч келди.
100 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар Россия энергетика, металлургия ва тоғ-кон саноати ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш билан шуғулланаётгани, шунингдек, илгари киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бергани учун рўйхатга киритилган, деб тушунтирди АҚШ Молия вазирлиги. Киритилган чекловлар, шунингдек, бундай компаниялар учун иккиламчи санкциялар хавфини оширишга қаратилган.
Бундан ташқари, рўйхатга Россия учун олтин ювиш билан шуғулланадиган ўндан ортиқ трансмиллий тармоқлар, дрон ишлаб чиқариш, Россиянинг кимёвий ва биологик қуроллар дастури учун муҳим материалларни етказиб берувчи компаниялар ҳам киритилган. Жорий санкциялар, шунингдек, Россиянинг суюлтирилган газдан келадиган келажакдаги даромадларини чеклашга қаратилган, деб қайд этди Молия вазирлиги.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024