Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарима миқдорлари оширилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Сунъий интеллект чизган сурат
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар - тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Бироқ, никоҳланувчи томонлардан бири фарзандликка олинган ёки ўгай фарзанд бўлган ҳоллар, агар фарзандликка олинган никоҳланувчи шахс никоҳланувчи 2-шахсга ҳақиқатда 1-, 2-, 3- ва 4-даражали қариндош бўлмаса бундан мустасно.
Шунингдек, никоҳга киришни хоҳловчиларнинг аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача (20 млн 600 минг сўмдан 41 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.
Амалдаги қонунчиликда ушбу жиноят учун БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 240 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазо чоралари белгиланган.
Мавзуга оид
18:26 / 23.11.2025
Туркия суди эрнинг ўзга аёллар фотосуратига лайк босишини ажрашиш учун асос деб топди
10:24 / 04.11.2025
Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилди
10:50 / 25.10.2025
177 мингта никоҳ: ўтган йилга нисбатан яна камайиш
19:49 / 19.10.2025