Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бир марта сепсангиз, таъсири ўртача 7 кунгача етади”: терлашга қарши восита “Eco dry” антиперспиранти танада қандай ишлайди?
Терлаш инсон организмидаги табиий жараён бўлса-да, баъзи ҳолларда у ижтимоий ноқулайлик туғдиради. Айниқса, иссиқ об-ҳаво ёки стресс пайтида танадан ажралган тер ва унинг ҳиди кўпчиликни ҳижолатли ҳолатга туширади. Доришунос Акбар Акромов терлаш сабаблари, танада нохуш ҳид пайдо бўлиши ва унинг олдини олишда “Eco dry” маҳсулотларининг самараси ҳақида гапириб берди. Интервю давомида антиперспирант таркиби, таъсир механизми, ундан тўғри фойдаланиш усуллари, кимларга ҳамда қайси пайтда ишлатиш тавсия этилмаслиги ҳақида сўз юритилган.
Инсон танасида ўртача 2–4 миллион атрофида тер безлари мавжуд. Улар асосан қўлтиқ ости, кафт, оёқ панжаси, юз қисмида фаол ишлайди. Танадаги ҳарорат ошганда, тер безлари сув ва туз аралашмасини ажратади — бу эса теридир.
Терлаш инсон танасининг табиий ҳимоя механизмларидан бири саналади. Кўпчилик уни ноқулай ҳолат деб билади, аслида мазкур жараён тана ҳароратини меъёрда ушлаб туриш, ортиқча иссиқликни ташқарига чиқариш, токсинлардан халос бўлиш ва иммунитетни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Доришунос, технолог Акбар Акромовнинг айтишича, терлаш икки турга бўлинади: физиологик ва патологик.
“Физиологик терлаш иссиқ об-ҳаво, жисмоний машқлар ёки руҳий зўриқиш (стресс) пайтида кузатилади. Бундай вақтларда тер ажралиши орқали тана совийди ва ҳарорат мувозанати сақланади. Ушбу ҳолат соғлом одамда ҳар куни табиий тарзда рўй беради.
Патологик терлаш, яъни гиперҳидроз эса ҳеч қандай аниқ сабаб бўлмаган ҳолда ортиқча тер ажралиши билан кечади. Бу жараён кўпинча асаб тизими, қалқонсимон без ёки юрак фаолияти билан боғлиқ бўлади. Гиперҳидроз ижтимоий ноқулайлик, ишончсизлик ҳисси ва руҳий муаммоларни ҳиссини келтириб чиқариши мумкин”, –– дейди мутахассис.

Баъзи одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ терлайди, Доришуноснинг фикрича, бундай ҳолат бир нечта омиллар билан боғлиқ бўлади.
“Аввало, бунда генетик мойиллик муҳим рол ўйнайди, яъни агар ота-онада кўп терлаш ҳолати кузатилган бўлса, ушбу хусусиятнинг фарзандларда ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, асабийлик ва стресс пайтида танада адренал гормонлар кўпаяди, бу эса тер безларини фаоллаштиради. Натижада, инсон ҳаяжон ёки қўрқув ҳолатида ҳам кучли терлай бошлайди.
Гормонал ўзгаришлар ҳам тер ажралишини кучайтиради. Масалан, ўсмирлик даврида ёки аёлларда менопауза пайтида гормонлар мувозанати ўзгаради, бу эса терлашни кучайтириши мумкин. Шунингдек, ортиқча вазн тана иссиқлигини оширади, натижада организм уни совитиш учун кўпроқ тер чиқаради.
Иссиқ ёки нам иқлимда яшайдиганларда терлаш табиий равишда кучлироқ бўлади. Баъзи ҳолларда эса дори воситалари ёки соғлиқ муаммолари (масалан, диабет ёки қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши) ҳам тер безларининг ортиқча ишлашига туртки бўлади”, – дейди Акбар Акромов.

Терлашнинг ўзи аслида ҳидсиз жараён, янги ажралган тернинг таркиби асосан сув ва туздан иборат бўлиб, у ўзидан ҳеч қандай ҳид чиқармайди. Аммо тер танамиздаги бактериялар билан аралашганда ўзига хос ёқимсиз ҳид пайдо бўлади.
Мутахассисларнинг тушунтиришича, инсон танасида икки хил тер бези мавжуд:
- Эккрин безлар: бутун танада жойлашган бўлиб, танани совитиш учун сувли, ҳидсиз тер ажратади.
- Апокрин безлар: асосан, қўлтиқ ости ва жинсий аъзолар атрофида жойлашади. Улар оқсил ва ёғ моддаларига бой, қуюқроқ тер ажратади.
Айнан шу апокрин безлари ажратган тер бактериялар билан реакцияга киришганда ҳид пайдо бўлади. Бактериялар бу моддалардаги оқсилларни парчалаб, кислоталар ва аммиак сингари бирикмаларни ҳосил қилади, мана шу моддаларнинг ўткир ҳидини биз “тер ҳиди” деб атаймиз.
Шунингдек, кундалик рацион, гигиена даражаси, стресс ва гормонлар ҳам бу жараёнга таъсир қилади. Масалан, гўшт, зираворлар ёки кофеин истеъмоли, шунингдек, асабийлик пайтида танада чиқадиган гормонлар (адреналин) ҳам тер ҳиди кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Демак, тернинг ўзи эмас, бактериялар ва тер таркибидаги органик моддаларнинг ўзаро таъсири ёқимсиз ҳиднинг асосий манбаидир. Шу боис, гигиенага риоя қилиш, дезодорант ёки антиперспирантлардан фойдаланиш тер ҳидини камайтиришга ёрдам беради.
“Ҳозирда тер орқали танада тарқаладиган ёқимсиз ҳидни бартараф этиш учун биз ишлаб чиқараётган “Eco dry” антиперспирант спрейлари тер ажралишини ўртача 5 кундан 15 кун, айрим ҳоларда 20 кунгача самарали назорат қилади. Яъни бир марта сепганда таъсири узоқ вақтгача етади. Маҳсулотнинг афзаллиги нисбатан табиий таркибга эгалиги ва кийимда дог қолдирмаслигида. Мазкур антиперспирант тер безлари фаолиятини бутунлай тўхтатмайди, фақат ҳаддан ташқари кўп терлашни меъёрга келтиради” — дейди Акбар Акромов.

“Eco dry” маҳсулотларининг асосий вазифаси тер ажралишини вақтинча чеклаш ва нохуш ҳиднинг олдини олишдан иборат. Маҳсулот таркибидаги фаол модда тер безлари устига нозик ҳимоя қатлами ҳосил қилади. Бу қатлам тернинг ташқарига чиқишини вақтинча секинлаштиради, бироқ тананинг табиий нафас олиши ва иссиқлик алмашинувига тўсқинлик қилмайди.
“Антиперспирант тер безларининг чиқиш йўлини тўсиб қўймайди, балки уларни меъёрда ишлашга мослаштиради. Натижада, тананинг ортиқча суюқлик чиқариш эҳтиёжи камаяди. Шу билан бирга, “Eco dry”нинг табиий экстрактлари (масалан, алое вера, яшил чой ёки минерал тузлар) терини тинчлантиради, қичишиш ёки қуруқликнинг олдини олади. “Eco dry” тер билан реакцияга киришганда алуминий тузлари ўрнига табиий минераллар ёрдамида ҳимоя қатлами ҳосил қилади. Бу қатлам вақтинчалик “тўсиқ” вазифасини бажаради, натижада танадан чиқаётган суюқлик миқдори камаяди. Шу билан бирга, маҳсулот таркибида бактериялар ўсишини чекловчи компонентлар мавжуд бўлиб, улар ёқимсиз ҳид пайдо қиладиган микроорганизмларни зарарсизлантиради”, – дейди мутахассис.
Оддий антиперспирантлардан фарқли ўлароқ, “Eco dry” таркибида спирт, парабен, алюминий ва сунъий хушбўй моддалар йўқ. Бу эса терининг табиий мувозанатини бузмайди ва сезгир терига ҳам мос келади, узоқ муддатли фойдаланишда ҳам тер безлари фаолиятига зарар етказмайди.
“Ҳар қандай косметик восита каби “Eco dry” антиперспирантлари ҳам айрим ҳолатларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши ёки умуман қўлланмаслиги лозим. Маҳсулотни қирқилган, тирналган ёки яллиғланган терига суртиш тавсия этилмайди. Чунки бу ҳолатда спрей таркибидаги фаол моддаларнинг таъсири кучайиб, ачишиш, қичишиш ёки аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин.
Агар фойдаланувчи маҳсулотдаги табиий экстрактлар (масалан, алое, эфир мойлари ёки минераллар)га нисбатан индивидуал аллергияга мойил бўлса, “Eco dry”дан фойдаланишдан олдин шифокор ёки дерматолог билан маслаҳатлашиш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида гормонлар фаол ўзгаради, тери сезувчанлиги ортади. Шунинг учун ҳомиладор ёки эмизикли аёллар антиперспирантларни фақат шифокор тавсияси билан ишлатишлари керак. 12 ёшгача бўлган болаларда тер безлари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Уларга кучли антиперспирант воситалар тавсия этилмайди.
Инсонда дерматит, экзема, замбуруғли инфекция ёки бошқа тери муаммолари мавжуд бўлса, “Eco dry”дан фойдаланиш ҳолатни ёмонлаштириши мумкин. Бундай вазиятда дерматолог назоратисиз воситани қўллаш тавсия этилмайди”, – дейди Акбар Акромов.
Терлаш сабаби ва даражасига қараб табиий жараён ёки даволанишни талаб қиладиган ҳолат сифатида баҳоланади. Умуман олганда, терлашнинг кучайиши ҳар доим ҳам касаллик белгиси эмас, аммо агар у ҳаёт сифатига жиддий таъсир қилса, мутахассисга мурожаат қилиб, сабабини аниқлаш ва тўғри ечим топиш муҳимдир.
Интеврюни тўлиқ ҳолда Kun.uz’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Журналист: Диёрахон Набижонова
Оператор: Абдуллоҳ Ҳасанов
Монтаж устаси: Бобур Анваров
Мурожаат учун:☎️ +998994004244
Реклама ҳуқуқи асосида