17:30 / 28.09.2020
28279

Kun.uz Telegram'да «OMADLI KUN» танловини бошлади

Kun.uz сайти Telegram'даги саҳифасида «OMADLI KUN» танловига старт берилганини маълум қилади.

Танловда иштирок этиш шарти жуда оддий: бунинг учун Telegram фойдаланувчилари Kun.uz сайти ва танлов ҳомийларига тегишли бир нечта каналга аъзо бўлишлари ва танлов якунига қадар бу каналлардан чиқиб кетмасликлари лозим.

«OMADLI KUN» танловида ҳар куни бир нафардан ғолиб соат 20:00 – 21:00 оралиғида аниқланиб, унга 1 миллион сўм пул мукофоти берилади. Ғолиблар барча иштирокчиларга бериладиган ID-рақам орқали, тасодифий равишда randstuff.ru сервиси ёрдамида аниқланади.

Ғолиблар барча шартларни бажаргани тасдиқлангач, уларга 1 миллион сўмдан пул мукофотлари уч кундан кам бўлмаган муддат ичида пластик карточкасига ўтказиб берилади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас: танловда қатнашиб, ҳатто ғолиб бўлмай туриб ҳам пул ишлаб олишингиз мумкин: сиз танловга таклиф қилган ҳар бир янги иштирокчи учун сизга 1000 сўмдан тўланади. Албатта, бунда сиз орқали «OMADLI KUN» иштирокчисига айланган инсонлар ҳам сиз каби белгиланган шартларнинг барчасини бажарган бўлишлари зарур.

Дўстларни таклиф этиш орқали жамғарилган пуллар 50 минг сўмга етганида, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари пластик карточкага ўтказиш йўли билан тўлаб берилади. Таъкидлаш жоиз, сиз таклиф қилган дўстингиз каналларнинг бир ёки бир нечтасидан чиқиб кетса, у ҳолда ушбу дўстингиз танловга қўшилгани учун сизга берилган 1000 сўмлик ҳақ ҳам олиб қолинади.

Top