Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
Ҳукумат қарори билан Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, талабгорларни танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари белгиланди.
Талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
Мукофот ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
Йўналишлар бўйича ҳар бир ўринга муносиб талабгорларни танлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- туман (шаҳар) босқичи — 2 сентябрдан 20 октябрга қадар;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи — 21 октябрдан 30 ноябрга қадар;
- республика босқичи — 1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади.
Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилига — жами 28 нафар талабгорга берилади.
Совриндорларга диплом, кўкрак нишони ҳамда БҲМ 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади.
Мавзуга оид
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
17:53 / 12.09.2024
Президент Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
20:32 / 25.08.2024
Ички ишлар вазири, Олий суд ва Божхона қўмитаси раислари мукофотланди
19:56 / 27.06.2024